Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Шонли тарих ва миллий ғурур тимсоли

12 Ноябр 2026, 22:04

98

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда зиёлилар, адабиёт ва санъат намояндалари, академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, она Ватанимиз байроғи ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар. Унинг мағрур ҳилпираши қалбимизга ғурур бағишлаб, тинчлик, ҳурлик ва бугунги фаровон кунлар қадрини янада теранроқ ҳис этишга ундайди. Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда давлат рамзлари, айниқса давлат байроғининг ўрни беқиёс.

Тадбирда миллий байроғимизнинг мустақил давлатчилигимиз тарихидаги ўрни, халқимизнинг бой маънавий мероси ва эзгу мақсадларини ифодаловчи тимсол сифатидаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи шеърлар, таниқли санъаткорлар ижросидаги тароналар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech