ИИВ академиясининг Ўқув-услубий бошқармаси ўқитувчи-методисти, катта лейтенант Нодирбек Жуманиёзов илмий ишини ҳимоя қилди.
У юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик тавсифи” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати