ИИВ академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси бошлиғи, подполковник Ёқубжон Фарфиев илмий ишини ҳимоя қилди.
У психология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Ички ишлар орган раҳбарлари шахсий-касбий сифатларининг психологик хусусиятлари” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати