ИИВ академиясининг Маъмурий-ташкилий фаолияти факультети катта ўқитувчи-методисти, майор Мадина Касимова илмий ишини ҳимоя қилди.
У иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Ижтимоий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати