ИИВ академиясининг Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Тоҳир Сарманов илмий ишини ҳимоя қилди.
У сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистон Республикасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган давлат сиёсати (ижтимоий ва институтционал жиҳатлар)” мавзуида тайёрлаган диссертациясини Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашда муваффақиятли ёқлади.
Ҳамкасбимизни илмий-педагогик фаолиятидаги ютуғи билан табриклаймиз!
ИИВ академияси Ахборот хизмати