ИИВ академиясининг Кибержиноятларга қарши курашиш мактаби шаҳодатланган ва эркин ёлланган профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимлари учун танлов эълон қилади.
Танловда қуйидаги соҳалар бўйича малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин:
киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги;
сунъий интеллект технологиялари ва маълумотларни таҳлил қилиш;
рақамли технологиялар, тармоқлар ва ахборот тизимлари;
кибержиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш;
рақамли криминалистика ва электрон далиллар билан ишлаш;
киберҳуқуқ ва рақамли ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий асослари.
Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар фуқаролик ва юридик олий таълим муассасаларининг магистратура босқичини тамомлаган, IT соҳаси бўйича халқаро тан олинган сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт.
Илмий даража ва унвонга эга бўлган фуқароларга танлов жараёнида устунлик берилади.
Мурожаат ва қўшимча маълумот учун телефон:
(94) 435-19-58, (99) 786-78-88.
Электрон манзил: exat: akaddevon@exat.uz
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани
Интизор кўчаси, 68-уй.