Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Амалиёт ходимлари иштирокида давра суҳбати

26 Ноябр 2026, 18:28

87

ИИВ академиясининг Автомобиль тайёргарлик кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланди.

Курсантларнинг илмий ютуқлари ва инновацион ғоялари IV илм-фан фестивали доирасида ўтказилган давра суҳбатига ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳамда Хоразм вилояти ИИБдан соҳа вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда йўл-транспорт ҳодисалари асосий омиллари ва олдини олиш чоралари, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда замонавий ёндашувлар, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчилар соҳадаги муаммоларнинг илмий-амалий жиҳатларига эътибор қаратиб, уларнинг ечимларига қаратилган қатор таклифларни илгари сурдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech