2022 йилнинг 26 февраль куни ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
ИИВ Академияси мустақил изланувчиси, подполковник Ҳ.Э. Ахмедов “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослигидан “Маъмурий назорат остидаги шахсларга оид профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш” мавзуидаги юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати