Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Тергов фаолияти кафедраси

Тергов фаолияти кафедраси ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик кафедраси саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

тергов фаолияти;

жиноятларни тергов қилиш методикаси;

криминалистик тактика ва методика.

Кафедрада таълимнинг интерфаол методлари ва илғор ёндашувлари кенг жорий қилинган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 Жамоа томонидан нашр қилинган айрим адабиётлар:

“Тергов фаолияти” (дарслик);

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” (дарслик);

“Криминалистик тактика ва методика” (дарслик);

“Жиноят ишини тугатиш институтини такомиллаштириш” (монография);

“Терговга қадар текширув институтини такомиллаштириш” (монография);

“Ишни судга қадар юритиш босқичида жамоатчилик иштирокини такомиллаштириш” (монография);

Кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ҳамда “Мулоқот” клуби ташкил этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech