Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Автомактаблар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Автомактаблар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази академиянинг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Марказ фаолияти автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотларининг ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга қаратилган.

Марказнинг вазифалари:

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

қонунчилик ҳужжатлари, педагогика, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автомобиль транспорти эксплуатацияси соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш жараёнига жорий этиш;

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш;

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган янги авлод ўқув режалари ва дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув-методик мажмуалар ишлаб чиқиш;

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибани умумлаштириш ҳамда фаолиятга татбиқ қилиш;

қайта тайёрлаш ва малакани ошириш тизимини самарали ташкил этиш.

Марказ қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган:

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти;

Тошкент давлат транспорт университети;

Жамоат хавфсизлиги университети,

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти;

“Avtotest Report” масъулияти чекланган жамияти;

“Transkasb” корхоналар уюшмаси;

Тошкент автомобиль ва йўллар техникуми.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech