Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик кафедраси саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

ички ишлар органларида иш юритиш ва махфийлик тартиби;

ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолияти;

тезкор-қидирув ҳуқуқи;

терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг тактика ва методикаси;

диншунослик, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари;

махсус техника ва алоқа воситалари;

махсус техника ва тезкор-техник тадбирларнинг асослари;

тезкор-қидирув фаолияти;

ички ишлар органлари тезкор аппаратларининг ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолияти.

Кафедрада таълимнинг интерфаол методлари ва илғор ёндашувлари кенг жорий қилинган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 Жамоа томонидан нашр қилинган айрим адабиётлар:

“Тезкор-қидирув ҳуқуқи” (дарслик);

“Тезкор-қидирув фаолияти” (дарслик);

“Диншунослик. Диний ақидапарастлик, экстремизс ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” (дарслик);

“Ички ишлар органларининг махсус техника воситалари” (дарслик);

“Тезкор-қидирув фаолияти психологияси” (дарслик);

“Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиши” (монография);

“Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятининг хуқуқий асослари” (ўқув қўлланма);

“Жиноятни очиш бўйича ўтказиладиган дастлабки тезкор-қидирув тадбирлари” (ўқув қўлланма);

“Жиноятчиликка қарши курашда ички ишлар идоралари оператив аппаратларнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги” (ўқув қўлланма).

Кафедра қошида “Ёш изқуварлар” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ҳамда “Мулоқот” клуби ташкил этилган

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech