Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Криминалистик экспертизалар кафедраси

Криминалистик экспертиза кафедраси ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик кафедраси саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

криминалистика;

криминалистик экспертизалар фаолиятини таъминлаш;

рақамли криминалистика асослари;

суд тиббиёти ва психиатрияси;

биринчи тиббий ёрдам асослари ва валеология;

молия криминалистикаси.

Кафедрада таълимнинг интерфаол методлари ва илғор ёндашувлари кенг жорий қилинган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, Республика суд экспертиза маркази, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 Жамоа томонидан нашр қилинган айрим адабиётлар:

“Дактилоскопик экспертиза” (дарслик);

“Трасологик экспертиза” (дарслик);

“Суд психиятрияси” (дарслик);

“Симуляция, аггравация, диссимуляция” (монография);

“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида қолган изларнинг трасологик тадқиқоти” (монография);

“Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ трасологик экспертизалар” (ўқув қўлланма);

“Суд-хатшунослик экспертизаси бўйича экспертиза хулосаларини расмийлаштириш қоидалари” (ўқув-услубий қўлланма);

“Поябзал ва оёқ изларининг трасологик экспертизаси услубиёти” (ўқув-услубий қўлланма).

 Кафедра қошида “Ёш эксперт-криминалист” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ҳамда “Мулоқот” клуби ташкил этилган. Бундан ташқари, кафедрадаги махсус лабораторияларда хатшунослик экспертизаси, ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси, баллистик экспертиза, совуқ қуроллар экспертизаси, дактилоскопик экспертиза, трасологик экспертиза, портрет экспертизаси каби йўналишларда тадқиқотлар ўтказилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech