Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Таълим сифатини назорат ва мониторинг қилиш маркази

Таълим сифатини назорат ва мониторинг қилиш маркази академиянинг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Марказ фаолияти ўқув жараёнини назорат ва мониторинг қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

Марказнинг вазифалари:

курсант (тингловчи)ларнинг билимлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари давлат таълим стандартларига, малака талабларига мувофиқлигини ўрганиб бориш ва таҳлил қилиш;

ички баҳолаш ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти бўйича рейтингини шакллантириб бориш;

ўқув жараёнига оид тадбирлар ижросини мониторинг қилиш;

ўқув жараёни рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

республикамиз ҳамда хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech