Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Таҳририй-ноширлик бўлими

Таҳририй-ноширлик бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.

Бўлимнинг мақсади таҳририй-ноширлик фаолиятини ташкил қилиш, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини замонавий адабиётлар билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

академиянинг йиллик нашрлар режасини шакллантириш;

ўқув, илмий ва бошқа турдаги адабиётларни нашрга (таҳрир, корректура ўқиш, андоза-макетлар) тайёрлаш;

адабиётларни тайёрлаш бўйича муаллифларга методик ёрдам ва маслаҳатлар бериш;

адабиётларнинг ноширлик ва матбаа соҳасидаги давлат стандартларига мувофиқ ҳолда чоп этилишини ташкил қилиш;

тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда ўқув жараёнининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини мониторинг қилиб бориш ва бошқа.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech