Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик кафедраси саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

жиноят-ижроия ҳуқуқи;

жазони ижро этиш фаолияти;

жазони ижро этиш муассасалари махсус бўлимлари фаолияти.

Кафедрада таълимнинг интерфаол методлари ва илғор ёндашувлари кенг жорий қилинган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 Жамоа томонидан нашр қилинган айрим адабиётлар:

“Жиноят-ижроия ҳуқуқи” (дарслик);

“Шартли ҳукм институтининг назарий, ҳуқуқий ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш” (монография);

 “Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш” (ўқув қўлланма);

“Пробация хизматининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишдаги фаолияти” (ўқув қўлланма);

“Жиноят-ижроия ҳуқуқи” (ўқув қўлланма);

“Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқларининг таъминланиши” (ўқув қўлланма);

“Жиноят-ижроия ҳуқуқи” (ўқув-услубий қўлланма);

“Жиноят-ижроия ҳуқуқи” (маърузалар курси).

Кафедра қошида “Ёш пенитенциар ходим” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ҳамда “Мулоқот” клуби ташкил этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech