Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси

Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси академиянинг мутахассис кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.

Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:

ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти;

жамоат хавфсизлиги асослари;

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятини бошқариш.

Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:

“Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти” (дарслик);

“Ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги” (ўқув қўлланма);

“Ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” (ўқув қўлланма);

“Ички ишлар органларининг давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил этиш” (ўқув қўлланма);

“Давлат функциялари” (ўқув қўлланма);

“Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг объектлари ва субъектлари” (ўқув қўлланма).

Кафедра қошида “Ёш маъмурий амалиётчилар” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ташкил этилган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech