Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5076-сон қарори ҳамда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 29 сентябрь куни соат 10:00 да ИИВ Академиясида “Фан ва таълим замонавий босқичда: ислоҳотлар ва стратегик йўналишлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.