ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.I.Yu.25.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 5-сонли мажлиси 2020 йилнинг 29 август куни соат 15:30да онлайн форматида Академия Ахборот-ресурс марказининг Илмий семинар ва конференциялар залида бошланади.
Илмий семинар мажлисида ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси, Саитқулов Қодирали Абдисалимовичнинг «12.00.08. Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилинади.
ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.I.Yu.25.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг 4-сонли мажлиси 2020 йилнинг 29 август куни соат 14:00да онлайн форматида Академия Ахборот-ресурс марказининг Илмий семинар ва конференциялар залида бошланади.
Илмий семинар мажлисида ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси, Тураева Дилноза Рустамбоевна томонидан 12.00.09 – «Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси» ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган «Жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилинади.