Ўз Ру En
×

Ўқув услубий кенгаш

 

Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқув-услубий кенгашининг асосий мақсади – таълим жараёнининг фаолият самарадорлигини ошириш, ходимларнинг педагогик маҳорати ва малакасини юксалтириб бориш, улар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ўқув тизимига тадбиқ этишдан иборат.

Ўқув-услубий кенгаш:

  • ўқув-услубий материалларнинг белгиланган талаб ва стандартларга мувофиқлигини таъминлайди;
  • педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг касб маҳорати ва салоҳиятини оширишда иштирок этади;
  • кафедра ва циклларнинг ўқув ва ўқув-услубий фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • ўқув, ўқув-услубий, услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
  • намунавий дастурлар, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув дастурлари, дарсликлар, маърузалар курси ва бошқа ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилади;
  • курсант ва тингловчиларнинг ўқув дастурларни ўзлаштириш даражаси, сессия натижалари ва Давлат аттестацияси якунларини муҳокама қилади;
  • курсант ва тингловчиларнинг амалиётда стажировка ўташ ва касбий тажриба орттириш дастурлари ва уларнинг ижросини муҳокама қилади;
  • курсант ва тингловчиларнинг мустақил тайёргарлик машғулотлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилади;
  • ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этилиши устидан педагогик назоратни амалга оширади;
  • кафедралар ва циклларнинг ўқув, ўқув методик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилади, ушбу фаолият самарадорлигини оширишга йўналтирилган қарорлар қабул қилади;
  • курсантлар ва тингловчиларини республика фан олимпиадаларида иштирок этишга тайёрлаш масалаларини кўриб чиқади ва тавсия беради;
  • профессор-ўқитувчилар томонидан малака ошириш ва стажировка ўташ натижалари юзасидан тайёрланган ҳисоботларни муҳокама қилади;
  • кафедра ва циклларда курсант ва тингловчилар билан амалга оширилаётган тарбиявий ишларни муҳокама қилади ва ушбу ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар беради;
  • фанларни ўзлаштириши суст курсант ва тингловчилар билан олиб борилаётган якка тартибдаги ишлар аҳволини муҳокама қилади ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни яхшилаш юзасидан Академия раҳбариятига тегишли таклифлар киритади.

 

Ўқув-услубий кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўқув жараёнини такомиллаштиришда иштирок этиш;
  • ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этилишини назорат қилиш;
  • назорат турлари натижалари бўйича курсантлар ва тингловчиларнинг ўзлаштиришини таҳлил қилиш ва баҳолаш мезонлари устидан назоратни амалга ошириш;
  • ўқув, ўқув-услубий жараёнларни такомиллаштириш юзасидан тегишли кафедра ва цикллар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
  • кафедра ва циклларнинг ўқув, ўқув-услубий, услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириши юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
  • педагог ходимларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва амалиётга жорий этишга оид масалаларни кўриб чиқиш;
  • тайёрланган дарслик, маърузалар курслари, монография, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларни чоп этиш учун тавсия қилиш;
  • Академия Илмий кенгаши ва раҳбариятининг ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича қарорлари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш;
  • турли танловларда қатнашиш учун профессор-ўқитувчилар номзодини тавсия этиш;
  • фан олимпиадалари ва турли танловларда қатнашиш учун курсант ва тингловчилар номзодини тавсия этиш;
  • Академия фаолиятига оид ижтимоий сўровнома ўтказиш, унинг натижаларидан келиб чиқиб ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

 

Ўқув-услубий кенгаш мажбуриятлари:

  • ўқув режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • ўқув йили учун иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Академия Илмий кенгашига тақдим этиш;
  • иқтидорли курсант ва тингловчилар билан алоҳида режа асосида ишлашни ташкил этиш;
  • таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Илмий кенгашга тақдим этиш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • педагог ходимлар машғулотларини педагогик назорат қилиш;
  • курсант ва тингловчиларнинг ўқув-услубий ишларини олиб боришини рағбатлантириш мақсадида турли танловлар ташкил этиш;
  • ўқув йили якунида Ўқув-услубий кенгаш фаолияти юзасидан Академиянинг Илмий кенгашига ҳисобот топшириш.

 

Ўқув-услубий кенгашнинг таркиби Академия бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Кенгаш раис, раис ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда тузилади. Кенгаш фаолияти йиллик иш режа асосида ташкил этилади. Иш режа Ўқув-услубий кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади ва Академия Илмий кенгашининг қарорига асосан Академия бошлиғи томонидан тасдиқланади. Ўқув-услубий кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан ортиғи қатнашганда ҳақиқий саналади. Раиснинг таклифига кўра, навбатдаги мажлиснинг кун тартиби белгилаб олинади ва кенгаш аъзоларининг овоз бериши йўли билан тасдиқланади.

Ўқув-услубий кенгаш қарорлари кенгаш аъзолари кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича кенгашнинг тавсиялари унинг аъзолари кўпчилик овози билан маъқулланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Раис бўлмаган ҳолатларда Ўқув-услубий кенгаш мажлисига раис ўринбосари раислик қилади, котиб бўлмаган ҳолатларда кенгаш аъзоларидан бири мажлисга котиблик қилади.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech