Ўз Ру En
×

Илмий даражалар берувчи ихтисослашган кенгаш

Ўқув муассасасида илмий даражалар берувчи Ихтисослашган кенгаш 1993 йилда ташкил этилган. Ушбу Кенгаш 2004 йилгача фаолият юритган ва унда 80 га яқин номзодлик ва докторлик диссертация­лари ҳимоя қилинган.

Бугун дунёда юзага келаётган замо­навий таҳдидлар жиноятчиликка қарши курашишда мавжуд бўлган долзарб муам­молар бўйича илмий тадқиқотлар ўтка­зиш, уларнинг натижаларини амалиётга кенг татбиқ этишни тақозо этмоқда. Ушбу вазифанинг ижроси эса юксак илмий са­лоҳиятга эга муассаса ҳузурида фан док­тори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш очиш, унинг фаолиятини қонуний­лик, холислик, очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик принциплари асосида ташкил этиш каби муҳим масалалар билан бевоси­та боғлиқдир. Шу боис Академия ҳузури­да 2018 йил 1 январдан бошлаб илмий да­ражалар берувчи Ихтисослашган кенгаш қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг қарори билан юридик фанлар бўйича фан доктори (DSc) ва фал­сафа доктори (PhD) илмий даражалари­ни бериш бўйича DSc.27.06.2017.Yu.25.01 ҳамда DSc.10.11.2017.Yu.25.02 рақамли Илмий кенгашлар тузилди.

Мазкур Кенгашларга «12.00.02 – Кон­ституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Мо­лия ва божхона ҳуқуқи», «12.00.08 – Жино­ят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ва «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси» ихтисосликлари бўйича илмий даражаларни олиш учун диссертацияларни кўриб чиқиш ваколати берилди. Бундан ташқари, Олий аттеста­ция комиссияси Раёсатининг қарори асо­сида юқоридаги ихтисосликлар ҳамда чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтиҳон қабул қилиш комиссиялари тар­киби маъқулланди.

Кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилгани мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқбу­зарликларнинг олдини олиш, тезкор-қиди­рув фаолияти ва жиноятларни тергов қи­лиш соҳасида мавжуд муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech