Ўз Ру En
×

Кўплаб бериладиган саволлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан сиртқи таълим факультетига ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қиладилар. 

Билдиргилар қабул йилининг 15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 22-бандига асосан Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 15 июлга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади. 

Ички ишлар органларида тузилган ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.

Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йилни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2941) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан факультетга тингловчиларни қабул қилиш босқичма-босқич дастлабки танлов ҳамда махсус-профессионал танлов асосида амалга оширилади:

Дастлабки танловда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
  • дастлабки якка тартибдаги суҳбат;
  • умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш.

 

Ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари дастлабки танловнинг ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларида иштирок этади.

Махсус-профессионал танлов Академияда ўтказилади, танлов давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • ҳужжатларни ўрганиш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • ички ишлар органларида хизматга касбий-психологик лаёқатини баҳолаш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2941) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га асосан факультетга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига билдирги билан мурожаат қиладилар.

 

Факультетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 15 февралидан 15 апрелига қадар қабул қилинади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • паспорт нусхаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилия, исми, ота исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
  • яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;
  • 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
  • номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
  • анкета;
  • ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
  • маълумоти тўғрисидаги (ўрта махсус, касб-ҳунар, олий) ҳужжатлар нусхаси ҳамда баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
  • ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса).

 

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидагилар илова қилинади:

  • яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳнома нусхалари;
  • 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”нинг 29-бандига асосан Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 25 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.

Ички ишлар органларида тузилган ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатлари Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан Академияга ўқишга киришни хоҳлаган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органига ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойи бўйича раҳбар номига билдирги билан мурожаат қиладилар.

 

Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (номзод ички ишлар органи ходими бўлган тақдирда, унинг билдиргиси) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • ариза берувчининг паспорти нусхаси;
  • ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
  • ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
  • Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
  • 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
  • номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
  • анкета (сўровнома);
  • ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
  • ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
  • ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
  • доимий рўйхатда турган жойидан соғлиғининг ҳолати ҳақида белгиланган намунадаги маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
  • меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзод ота-онасининг розилик хати.
  •  

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;
  • Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
  • 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан Академия сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

  • дастлабки танлов;
  • махсус касбий танлов;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.
  •  

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди. Дастлабки танлов ички ишлар органларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан номзодларни аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • ҳужжатларни ўрганиш;
  • комплекс тест синовлари.
  •  

Комплекс тест синовларига мувофиқ номзодларнинг тарих, чет тили ва она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади. Комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари бўйича ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан Академия сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

  • дастлабки танлов;
  • махсус касбий танлов;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.
  •  

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди. Дастлабки танлов ички ишлар органларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан номзодларни аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • ҳужжатларни ўрганиш;
  • комплекс тест синовлари. 

 

Комплекс тест синовларига мувофиқ номзодларнинг тарих, чет тили ва она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади.

Комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари бўйича ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида қуйидаги мутахассисликлар бўича ўқитиш амалга оширилади:

  • Тергов фаолияти;
  • Тезкор-қидирув фаолияти;
  • Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;
  • Эксперт-криминалистик фаолият;
  • Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;
  • Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;
  • Жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти (сиртқи таълим).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва тегишли ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз беш ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Касбий тайёргарлик факультетининг асосий фаолият йўналашлари этиб, ички ишлар органларининг сержант ва офицерлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш, шунингдек уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш этиб белгилансин.

 

Касбий тайёргарлик факультетида:

 

ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун фуқаролик олий таълим муассасаларини тамомлаган шахсларни махсус касбий тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган олти ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «лейтенант» махсус унвони ва тегишли намунадаги диплом берилади;

 

ички ишлар органлари сержантлар таркиби лавозимларига тайинлаш учун ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлган шахсларни махсус касбий тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган беш ойлик дастур бўйича амалга оширилади, унинг якунида «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом берилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech