Ўз Ру En
×

ЗУККО ВА БИЛИМДОНЛАР – СОВРИНДОР

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Академиянинг Ҳарбий тайёргарлик кафедраси томонидан беллашув ташкил этилди. Унда кафедра қошидаги “Ватан ҳимоячилари” иқтидорли курсантлар тўгараги аъзолари тўрт шарт бўйича ўзаро беллашишди.

“Макаров” пистолетидан ўқ отиш шартида ҳар бир иштирокчи мерганлик маҳоратини намойиш этган бўлса, иккинчи шартда “Калашников” автомати белгиланган вақт ичида қисмларга ажратилиб йиғилди. Кейинги шартда ҳакамлар ҳайъати курсантларнинг газ ниқобидан фойдаланиш кўникмаларини баҳолашди. Ҳарбий топография фанидан харитани амалий ечиш вазифаси беллашувнинг сўнгги шарти бўлди.      

Беллашув якунида ғолиблик 1-босқич курсанти Руслан Кушкумбаевга насиб қилди. Фахрли ўринларни 2-босқич курсантлари Ҳусниёр Ҳусанназиров ҳамда Оловиддин Тошев эгаллади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech