Ўз Ру En
×

ЎЗМУ ТАЛАБАЛАРИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИДА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий факультетининг психология йўналишида таълим олаётган 2-босқич талабалари ички ишлар вазирлиги академиясида амалий кўникмаларини бойитишмоқда.

Икки томонлама ҳамкорлик асосида ташкил этилаётган машғулотлар давомида университет талабалари ўқув жараёнида татбиқ этилаётган инновацион ёндашувлар, ўқитишнинг замонавий методлари билан яқиндан танишадилар. Назарий ва амалий машғулотларда иштирок этиб, танлаган мутахассисликлари бўйича билимларини мустаҳкамлайдилар.

Академия Психологик маркази бошлиғи, подполковник Ёқубжон Фарфиевнинг айтишича, ҳамкорлик меморандумида етук малакали кадрлар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш, замонавий таълим имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда мастер-класс машғулотлари, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, психологиянинг долзарб муаммолари бўйича тадқиқотлар амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳам таълим сифатини ошириш, таълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech