Ўз Ру En
×

ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ТУТИНГ, ҚЎШНИНГИЗНИ...

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот тарбирлари аҳолининг барча қатламларини қамраб олмоқда.

Тумандаги криминоген вазияти мураккаб ҳудудлар аҳволини ўрганаётган ИИВ Академияси ишчи гуруҳи вакиллари томонидан жиноятчилик кўп содир этилаётган маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таҳлилларга кўра, “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод”, “Гавҳар”, “Наққошлик”, “2-Қатортол”, “Мевазор” маҳалларида жорий йилнинг ўзида 48 та жиноят қайд этилган бўлиб, шулардан энг кўпи ўғирлик ва фирибгарликдир. 

Жойларда ташкил қилинаётган учрашувларда ушбу ҳолатларнинг асл сабаблари ўрганилиб, зарур профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, алоҳи ўртасида фирибгарлик, ўғирлик, товламачилик жиноятларининг содир этилишига имкон берувчи омиллар методик тарзда тушунтириляпти.  

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлиги тизимга жорий қилинаётган замонавий технологияларга ҳам боғлиқ. Фуқароларнинг тинч-осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида ҳудудларнинг қўшимча кузатув камералари билан жиҳозланаётгани жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга хизмат қилиши табиий. 

Ишчи гуруҳи вакилларининг айтишича, аҳоли гавжум масканлар, бекатлар атрофи ва йўл ёқаларида жамоатчилик масканларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида тайёрланган тарғибот материаллари асосида тумандаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказиляпти. Бунда ҳуқуқбузарлик ёхуд жиноят содир этишнинг аянчли оқибатлари, огоҳликка амал қилиш, салбий иллатларга қўл урмаслик, вақтни фойдали машғулоларга сарф этиш борасида тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, профилактика инспекторларига ёшлар билаш ишлашни кучайтириш юзасидан услубий ёрдам кўрсатилмоқда.   

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech