Ўз Ру En
×

ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР – ДАВР ТАЛАБИ

Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетида “Ички ишлар органлари жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлаш хизматлари фаолиятини такомиллаштириш: ислоҳотлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВлари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, полковник Шоҳрух Гиясов фуқароларнинг ахборот олишга бўлган қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат органлари фаолияти очиқлигини ҳар томонлама таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Айтиб ўтилганидек, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, фуқроларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида аҳолига ўз вақтида ва ишончли ахборотлар етказилмоқда. Ҳозирда вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий ички ишлар органларида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлашнинг самарали механинзми ўрнатилган. Ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида очиқ ва холисона маълумотлар тарқатиш, тизим нуфузи ва обрўсига путур етказувчи ахборотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мунтазам равишда манбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиляпти.

Давра суҳбатида ички ишлар органларининг жамоатчилик билан ҳамкорлигини ташкил этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим йўналишлар юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech