Ўз Ру En
×

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМАЛАР

Жорий йилнинг 3 февраль куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар биринчилигида самбочиларимиз бешта медалга сазовор бўлишди.

Мамлакат чемпионати учун йўлланмаларни тақдим этган мусобақада Ички ишлар вазирлиги академияси терма жамоаси таркибида Мадиёр Эркинов, Садоқат Тўраева олтин, Севара Файзуллаева, Шаҳзод Ибрагимов кумуш ва Мироншоҳ Султонов бронза медалини қўлга киритди. Жамоа мураббийи, майор Ринат Ражабовнинг маълумот беришича, Академия спорт базасида чемпионатга жиддий ҳозирлик кўриляпти. Мақсад қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда ҳам зафар қўчишдир.

Қувонарлиси, яна бир курсантимиз Соҳибжон Ҳасанбоев эркин кураш бўйича спорт устаси унвони билан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати  

  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech