Ўз Ру En
×

ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ

Академия ўқув полигонида бўлиб ўтган тадбир “Тил – миллат кўзгуси” деб номланди.

Касбий тайёргарлик факультети бошлиғи, полковник Абдукарим Шодиев профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларни байрам муносабати билан қутлаб, мустақиллик йиллари она тилимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталди. Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча қабул қилинган «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон она тилимизнинг обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органларида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, тингловчи-курсантлар таълим-тарбиясида миллий қадриятларимиз ва адабиётимизнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш борасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Дилмурод ЖЎРАЕВ,

майор.

 

     

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech