Ўз Ру En
×

ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бузғунчи ғоялар билан одамлар онгини заҳарлаш, ҳокимиятга қурол кучи билан эга чиқиш, жамиятда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни издан чиқариш терроризм, экстремизм каби замонавий таҳдидларнинг асосий мақсади саналади. Бундай хатарларга қарши курашиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Академиянинг Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбатида айни шу масала кўтарилди. Унда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари, кундузги таълимнинг “тезкор-қидирув фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар ва кафедра ўқитувчилари иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси мутасаддилари ҳозирги мураккаб шароитда юзага келаётган замонавий хавф-хатарлар, халқаро террорчилик ташкилотларининг фаолияти ва мақсади, уларга қарши курашишда ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятининг асосий мезонларига тўхталиб ўтдилар. Статистик маълумотларга кўра, жаҳоннинг турли минтақаларида фаолият юритаётган экстремистик ташкилот ёки гуруҳлар ғаразли мақсадлари йўлида интернет тармоғидан кенг фойдаланишяпти. Ушбу сайтларга кирувчиларнинг асосий қисми эса ёшларни ташкил этади. Шу боис, экстермизм ва терроризмга қарши курашишда маънавий-ахлоқий маърифатни юксалтириш ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Турли мақсаддаги ахборот ҳуружларини бартараф этиш ҳамда бундай хатарларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш лозим.

Давра суҳбати мавзу доирасидаги савол-жавоблар билан давом этди. Ушбу соҳада таълим олаётган битирувчи курс вакиллари учун келгусида амалий машғулотлар ташкил этишга келишиб олинди.    

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech