Ўз Ру En
×

ЗАМОНАВИЙ БИЛИМ ВА МАҲОРАТ МУШТАРАК БЎЛИШИ КЕРАК

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари билан мулоқот қилди. Соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини юксалтириш масаласи тадбирнинг асосий мавзуси бўлди. 

Айтиб ўтилганидек, мамлакатимиз ички ишлар тизимида кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар жараёнида замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаган, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук бўлган малакали кадрларга эҳтиёж ҳам ошиб бораяпти. Таълим муассасида билим олаётган тингловчи-курсантлар соҳанинг назарий ва амалий асосларини пухта ўрганиш баробарида, раҳбарлик маҳоратларини юксалтиришлари ҳам лозим. Чунки, соҳа истиқболи замонавий билимларга эга, ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқара олишга қодир ёш ходимларга боғлиқ.   

Мулоқот давомида раҳбарлик фазилатини юксалтириш омиллари, ички ишлар тизими соҳавий хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари, хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдин олиш ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали ташкил этишда ходимдан талаб этиладиган бошқарувчанлик фазилатлари ҳақида фикр алмашилди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech