Ўз Ру En
×

“Заковат” билимдонларни чорлайди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинлари қизғин давом этмоқда.

Билимлар беллашувининг навбатдаги раундида кундузги таълим 3-босқич курсантларидан таркиб топган “Маршал” жамоаси синовдан ўтди. Унда тарих, адабиёт, мантиқ, ҳуқуқ, жуғрофияга оид 12 та савол ўйналди. Иштирокчилар томошабинларнинг қизғин қўллови остида ҳар бир саволга бир ярим дақиқа ичида жавоб беришга ҳаракат қилишди.

Баҳс-мунозаралар руҳида кечган ўйин якуни томошабинлар фойдасига (7-5) ҳал бўлди. Шунга қарамай, “Маршал” жамоаси имкониятларни сақлаб қолди. Регламентга кўра, мусобақада ҳар бир курсдан битта жамоа учтадан ўйин ўтказади ва якунда энг кўп очко жамғарган жамоага ғолиблик насиб қилади.   

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech