Ўз Ру En
×

“Заковат”: билимдонлар бу гал ғолиб!

Академия Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида 2-босқич курсантлари беллашди.

– Курсантларнинг маънавий салоҳиятини мустаҳкамлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба куни билимларни мустаҳкамлаш куни этиб белгиланган, – дейди таълим муассасаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ражаббой Отажонов. – Бундан ташқари, курсантларимиз ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловлари ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Бинобарин, бугунги тезкор даврда ёшларимиз соҳавий билим ва кўникмалар билан бирга, кенг дунёқараш эгаси ҳам бўлишлари керак.   

Курашларга бой ўтган ўйинда зукко иштирокчилар ҳар бир саволга аниқлик билан жавоб беришди. Айрим вазиятларда эса уларга омад етишмади. Шунга қарамай, якуний ҳисоб билимдон курсантларнинг ғалабаси (7-5) билан якунланди.

Баҳслар давом этади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech