Ўз Ру En
×

ҲАМКОРЛИКДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлат хавфсизлик хизмати академияси курсантлари билан биргаликда ўтказилган машғулотда босқинчилик ва талончилик жиноятларини тергов қилиш хусусияти назарий ҳамда амалий жиҳатдан тушунтирилди.

Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Азамат Таджиевнинг айтишича, босқинчилик ва талончилик  жиноятлари содир этилганда зудлик билан жиноят иши қўзғатиб, воқеа жойини кўздан кечириш, жиноятга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва далилий ашёларни қўлга киритиш, тегишли криминалистик экспертизаларни ўтказиш, гувоҳларни сўроқ қилиш кабилар муҳим саналади.

Ўқув машғулотлари давомида бўлажак мутахассислар ушбу ҳаракатларни амалда бажариб, келгусидаги фаолиятлари учун зарур кўникмаларни эгаллашди. Бунда тергов ҳаракатларини аниқ кетма-кетликда олиб бориш, аниқланиши лозим бўладиган барча ҳолатлар юзасидан тусмоллар тузиш, терговни режалаштириш, тезкор-қидирув ходимлари билан ҳамкорликни ташкиллаштириш ва бошқа жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech