Ўз Ру En
×

ВОЛГОГРАДЛИК МУТАХАССИС МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Илғор тажриба ва замонавий ёндашувларни оммалаштириш ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили бўлмоқда.

Бу борада Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Волгоград академияси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўтказилган онлайн машғулотда мазкур таълим муассасасининг Криминалистик техника кафедраси катта ўқитувчиси, полиция подполковниги Василий Весёлин ўз маърузаси билан иштирок этди.

Хорижлик мутахассис замонавий экспертизанинг имкониятлари, бармоқ изларини олишда қўлланилаётган техник-криминалистик воситалардан фойдаланиш, жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этишнинг муҳим жиҳатларини Россия тажрибаси мисолида тушунтириб ўтди. Машғулот жараёнида интерфаол усуллар ёрдамида криминалистик экспертиза жараёнларининг намойиш этилгани ушбу соҳада таълим олаётган курсантларимиз учун самарали бўлди. Шунингдек, маърузачи жиноятчиликка қарши курашиш амалиётида бармоқ излари ёрдамида фош этилган жиноий ишларни таҳлил қилиб, мавзуга доир саволларга ўз мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, икки таълим муассасаси ўртасидаги тажриба алмашинуви замонавий экспертиза ютуқларини ўқув жараёнига татбиқ этиш баробарида, курсантларнинг касбий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech