Ўз Ру En
×

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЎҚУВ ПОЛИГОНИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рустам Хатамов Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан мулоқот қилди.

– Тизимдаги ислоҳотларнинг асосий йўналиши соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган, – деди Р.Хатамов. – Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида, шунингдек Раҳбар кадрларни тайёрлаш ҳамда Касбий тайёргарлик факультетларида замон талабларига мос мутахассислар ўқитилмоқда. Соҳани чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун касбий билим ва амалий кўникмалар билан бирга, маънавий-ахлоқий фазилатлар ҳам талаб этилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ички ишлар органлари сафида хизмат интизомини қўпол равишда бузаётган, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали шарафли касбига путур етказаётган ходимлар ҳам, афсуски, учраб турибди. Бундай салбий илллатларнинг бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

  Учрашувда ички ишлар органларида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқубузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашда касбга садоқат, бурчга масъулият, фидоийлик каби  касбий фазилатларни намоён этиш соҳа олдидаги муҳим вазифалар эканлиги таъкидланди. Шу куни вазирлик мутасаддилари Академия ўқув полигонида тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech