Ўз Ру En
×

ВАҚТИМИЗ БЕСАМАР ЎТМАЯПТИ(МИ)?

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси катта ўқитувчиси, тажрибали психолог Раъно Тўрахўжаева курсант ёшларга вақтдан унумли фойдаланиш сирларини тушунтирди. 

Мутахассиснинг айтишича, вақтни бошқармай туриб, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Тайм мененжмент вақтни бошқариш санъати бўлиб, у кишини муваффақият сари етаклайди, ҳаётдан қониқиш ҳиссини пайдо қилади. Айниқса ҳозирги глобаллашув шароитида бу омил жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Мастер-класс тарзида ўтказилган тадбирда вақтни бошқариш, истиқболни режалаштириш, мақсадга эришишда вақтдан самарали фойдаланиш, бесамар машғулотлардан ўзини ўзи тийиш кўникмаларини шакллантирувчи машқлар ўтказилди. 

Курсантлар ички ишлар органлари ходимлари фаолияти учун зарур бўлган шахслараро мулоқотни тўғри йўлга қўйиш, турли ностандарт вазиятларга мослаша олиш, шахс руҳий ҳолатини ўрганиш, жамоани самарали бошқариш бўйича муҳим психологик тавсияларни олишди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech