Ўз Ру En
×

ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МИЛЛИЙ РУҲ ЁШЛАРГА ҚАНОТ БЎЛИШИ КЕРАК

Ички ишлар вазирлиги академияси ташаббуси билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактабида давра суҳбати ўтказилди. “Жасур жангчи – ёшлар учун намуна” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирда ўқувчи ёшлар қалбида миллий руҳ, она Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини кучайтириш ҳақида сўз борди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ёш авлод камолотида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Униб-ўсиб келаётган ўғил-қизлар замонавий билимларни пухта билиш баробарида, буюк аждодларимизнинг вориси эканликларини доимо ҳис қилишлари лозим. Зеро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби тарихда ўчмас ном қолдирган боболаримизнинг ибратли ҳаёти, улкан жасорати чинакам фахр-ифтихор тимсолидир.

Учрашувда Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Умид Ботиров ватанпарварлик, мардлик, ҳарбий бурч ва садоқат тушунчалари ҳақида тўхталиб, мамлакатимизда кечаётган изчил  ислоҳотлар жараёнида ёшларимиз фаол ва ташаббускор бўлишлари, замонавий шарт-шароитларга муносиб тарзда касб-ҳунар эгаллаб, маънавий-ахлоқий жиҳатдан юксалиб боришлари борасида мулоҳазаларини айтиб ўтди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech