Ўз Ру En
×

ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИ ЖЎШ УРДИ

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ташаббуси билан Адиблар хиёбонида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ўтказилди.

Биламизки, ўзбек адабиётининг буюк намояндаси Заҳириддин Бобур ижодида ватанпарварлик туйғулари муҳим ўрин эгаллайди. Ҳаётининг кўп йилини мусофирликда ўтказган шоир ўз юртига бўлган соғинчини ғазал ва рубоийлари орқали юксак маҳорат билан ифода этган. Унинг шеъриятига ошно бўлган китобхон Бобурнинг юрак қўридаги дарду ҳасрати, Ватан соғинчи ила қалбидан отилиб чиққан оташин туғёнларига шерик бўлади. Шу боис шоир ижодини ўрганишга иштиёқ ҳали-ҳамон адабиётшунослар эътиборида. Муҳими, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди униб-ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим пойдевор бўлади. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли санъат намояндалари, Тошкент давлат юридик университети талабалари, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари курсантлари иштирок этган тадбирда Бобур ижодининг ўзига хос қирралари ҳақида мулоҳазалар билдирилди. Шоир ғазаллари билан ижро этилган мумтоз қўшиқлар, саҳна кўринишлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

 

Зафар ОХУНОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Академиядаги

бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech