Ўз Ру En
×

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – МАМЛАКАТИМИЗ ТАЯНЧИ

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган тадбир униб-ўсиб келаётган ёшларнинг мардлик, фидоийлик ва матонат сингари фазилатларини камол топтиришга хизмат қилди. 

Ёш авлод қалбида юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, буюк аждодларимизга муносиб ворис этиб камол топтириш, ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбир аввалида ўқувчилар жанговар қуроллар кўргазмасини томоша қилишди.

– Академияга саёҳат қизиқарли таассуротлар бой ўтди, – дейди Юқори Чирчиқ туманидаги 3-ўрта умумтаълим мактабининг ўқувчиси Боисхўжа Ҳомидов. – Тадбир баҳонасида ўқув дарҳоҳи ҳаёти билан танишиб, офицер ва курсантлар билан суҳбатлашдик. Ички ишлар ходимлари қандай фазилатларга эга бўлиши, бу соҳанинг ўзига хос машаққатлари ҳақида кўникма ҳосил қилдик.

Ўқув даргоҳи музейидан ўрин олган экспонатлар, тингловчи-курсантларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши ҳамда маданий ҳордиқ чиқариши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ёшларнинг қизиқишини янада оширди.

 

Сухроб ШОМАНСУРОВ,

майор.

Муаллиф олган суратлар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech