Ўз Ру En
×

ВАТАНГА САДОҚАТ – ОЛИЙ МАҚСАД

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан Академия ўқув полигонида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

– Сўнгги йилларда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда, – деди Касбий тайёргарлик факультетининг Ҳуқуқий фанлар цикли бошлиғи, подполковник Сирож Бердиқулов. – Тингловчиларимиз ўқишни тамомлагандан сўнг эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилишлари учун етук билим ва касбий кўникмага эга бўлишлари керак. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ишончини қозониш юртга дахлдор, бурчга садоқатли, ташаббускор ва фидоий бўлишни тақозо этади.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини юксалтириш, миллий армиямизнинг жанговар шайлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий таҳдидлар авж олаётган мураккаб даврда етук малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий фазилатлари ва маънавий-ахлоқий салоҳиятларини юксалтириш масалаларига тўхталишди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech