Ўз Ру En
×

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида спорт мусобақаси ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида камол топтириш, касбий ва ахлоқий фазилатларини шакллантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада курсантлар стол тенниси, арқон тортиш ҳамда сузиш бўйича ўзаро беллашдилар. Жисмоний ва жанговар тайёргарлик кафедраси ўқитувчи-мураббийларидан иборат ҳакамлар мусобақани одилона бошқариб боришди.

Якуний натижаларга кўра стол тенниси баҳсларида биринчи ўрин 1-босқич курсантлари Б.Турдиалиев ва А.Абдумаликовга насиб қилди. Иккинчи ўринни 2-босқич курсантлари Д.Исломов ва А.Муротқосимовлар эгаллаган бўлса, кучли учликни 2-босқич курсантлари М.Қамбаралиев ҳамда А.Каримовлар қўлга киритдилар. Мусобақанинг арқон тортиш баҳсида 3-босқич курсантларига тенг келадиган рақиб топилмади. Қолган ўринларни 2- ҳамда 1-босқич курсантларидан таркиб топган жамолар эгаллашди. Усти ёпиқ сув ҳавзасида ўтказилган 50 метр масофага сузиш мусобақаси ҳам қизғин курашлар остида кечди. Маррагача 28,2 сонияни қайд этган 1-босқич курсанти Н.Мўминов мутлақ ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин 3-босқич курсанти М.Баҳромовга, учинчи ўрин эса 1-босқич курсанти Ж.Маматовга насиб қилди.

Ғолиб ва совриндорлар 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида тантанали равишда тақдирланади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech