Ўз Ру En
×

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Ички ишлар вазирлиги академиясида Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси раҳбарияти, фахрийлар, доимий ҳамда ўзгарувчан таркиб аъзолари иштирок этган тантанада она Ватанимиз ҳимоячиларининг матонатли ва шарафли хизматлари эътироф этилди. Айтиб ўтилганидек, жаҳоннинг айрим минтақаларида рўй бераётган сиёсий ихтилофлар, халқаро терроризм ва экстремизм хавфининг кучайиб бораётгани миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини кафолатлашдек мураккаб вазифани юзага келтирмоқда. Сўнгги йилларда Қуролли Кучларимиз олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини юксалтириш, ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган, қудратли, тезкор ва самарали миллий армиямизни барпо этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

– Юртимиз бўйлаб “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, фахрийлар билан учрашувлар, кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Бу ҳам ёшларимизни ҳар томонлама баркамол, маънан ва жисмонан етук этиб тарбиялаш, уларнинг касбий ҳамда маънавий салоҳиятларини юксалтириш, бир сўз билан айтганда, юртга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилмоқда, –  деди ўқув даргоҳи бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Музаффар Зиёдуллаев.  

Байрам тадбирида ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда тингловчи-курсантлар Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишони, эсдалик қўл соати ва бошқа мукофотлар билан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech