Ўз Ру En
×

ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ)нинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорлик доирасида Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқув семинари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтадиган машғулотга Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, Жиноят қидирув бош бошқармалари, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти вакиллари, шаҳар-туман ички ишлар органларининг соҳавий хизмат ходимлари, шунингдек Академия профессор-ўқитувчилари жалб қилинган.

Ўқув семинарида “Ички ишлар органлари ходимлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг халқаро мезонлари” мавзуи юзасидан атрофлича фикр алмашилади.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech