Ўз Ру En
×

ЎҚУВ ПОЛИГОНИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Академия ўқув полигонида “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда профилактика инспекторларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Малакали амалиётчи ходимлар иштирок этган тадбирда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда профилактика инспекторларининг ўрни, бу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар, уюшмаган ёшлар ҳамда вояга етмаганлар билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш, шунингдек соҳа ходимларининг касбий билим ва маҳоратини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давла суҳбатида ўқув полигони тингловчилари келгусидаги хизмат фаолиятларида муҳим омил бўладиган фойдали тавсияларни олишди.

 

Хайрулла ҚИЛИЧЕВ,

Касбий тайёргарлик факультети

цикл бошлиғи, подполковник. 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech