Ўз Ру En
×

ЎҚУВ МОДУЛЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари пойтахтимиз туманларида малакавий амалиёт ўташмоқда.

Маълумки, ички ишлар органлари учун юксак малакали, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, бошқарувга доир касбий фазилатларни пухта эгаллаган раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган факультетда модулли ўқитиш тизими жорий қилинган. Унга кўра тингловчилар еттита ўқув модули бўйича таълим олиб, ҳар бир модул якунида эгаллаган назарий билимларини амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлайдилар.

 Жорий амалиёт “Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш” ўқув модули асосида ташкил этилмоқда. Бунда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оммавий тадбирларни ташкил этишда куч ва воситаларни самарали бошқариш, ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бўйича кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Факультет бошлиғи, подполковник Шарофиддин Қулматовнинг таъкидлашича, малакавий амалиёт олдидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида йўриқномавий йиғилиш ўтказилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Амалиёт даврида тингловчиларга туман Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари мураббий сифатида бириктирилди. Ўқув режасига биноан, шу кунгача “Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқариш” ҳамда “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини бошқариш” ўқув модуллари асосида ўн кунлик малакавий амалиётлар ташкил этилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech