Ўз Ру En
×

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ АҲАМИЯТИ

Бош прокуратура академиясида ўтказилган давра суҳбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, олий таълим муассасалари, жумладан, Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, психолог мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар қатнашишди.

Давра суҳбати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимларида психологик хизматнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Сўзга чиққанлар “Прокуратура фаолиятини психологик таъминлаш: муаммолар ва ечимлар”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида бошқарув психологияси”, “Миллий гвардия тизимидаги психологлар фаолияти ва уларнинг ютуқ ҳамда камчиликлари”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида психологик таъминлаш ишларининг ҳолати”, “Божхона хизмати ходимлари касбий фаолиятини психологик таъминлашда профайлинг технологиялари имкониятлари” мавзуларида чиқиш қилишди.

Шунингдек, ички ишлар тизимидаги психологик хизматларнинг кенг қамровли фаолияти, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёни ва истиқболлари, илмий тадқиқот ишлари ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech