Ўз Ру En
×

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларига бириктирилди. Улар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари ҳуқубузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашадилар.

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган фаолият давомида жиноятчиликнинг аҳволи маҳаллалар кесимида ўрганилиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.    

Факультет бошлиғи ўринбосари, подполковник Аҳмаджон Собировнинг айтишича,  фаолиятнинг асосий йўналиши амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маъмурий назоратда ва профилактик ҳисобда турган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар, шунингдек ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан суҳбатлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот тадбирлари ҳам ўтказиляпти.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech