Ўз Ру En
×

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Академия ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш хизмати ҳамда Ҳарбий-техник институти иштирокида тадбир ўтказилди. Унда соҳа ходимлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари, соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларига эътибор қаратишди. Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонуни асосида Миллий гвардия органларининг ҳуқуқий мақоми ва асосий вазифалари белгиланди. Мазкур қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, ички ишлар органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган. Бу борада тизимли чора-тадбирларнинг кўрилаётгани жойларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида самарали механизмларни йўлга қўйиш, криминоген вазияти оғир ҳудудлар аҳволини ўрганиш натижасида фаолият натижадорлигига эришиш, шунингдек соҳа учун кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари юзасидан муҳим таклифлар илгари сурилди. Шунингдек соҳанинг ҳуқуқий асосоларини янада мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ўртага ташланди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech