Ўз Ру En
×

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ички ишлар вазирлиги академияси саф майдонида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ўқув муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, соҳа ходимлари ва тингловчи-курсантлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳайъат йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Хусусан, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлар муҳокама қилиниб, соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, профилактика инспекторлари ва терговчиларнинг билимини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда бир қатор устувор йўналишлар бўйича тегишли таркибий тузилмалар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, таълим-тарбия сифатини юксалтириш, жиноятчиликнинг олдини олишни илмий-методик жиҳатдан ўрганиш, бу борада назария ва амалиётнинг узвий уйғунлигини таъминлаш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинган бошқа масалалар бўйича ахборот берилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech