Ўз Ру En
×

УЛУҒ СИЙМОГА ЧЕКСИЗ ЭҲТИРОМ

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида сўз мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносиб нишонланди.

Давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар ва кенг жамоатчилик вакиллари йиғилган кеча аввалида буюк аждодимиз илмий меросининг сўнмас аҳамияти, жаҳон адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Шоир ғазалларининг мумтоз наволар жўрлигида тараннум этилгани адабиёт гулшанида тўпланган Навоий ворислари, шеърият ихлосмандлари, кекса-ю ёш қалбида миллий ифтихор ҳиссини жўш урдирди.

Хиёбон марказида салобат тўкиб турган бобомизнинг муаззам ҳайкали пойи бир зумда анвойи гулларга бурканди. Юртдошларимиз улуғ сўз санъаткорига бўлган эҳтиром орқали миллий қадриятларимизнинг бебаҳо намунасини намоён этдилар.

Шу куни Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари учун хиёбонда маърифат дарси ҳам ташкил этилди.

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech