Ўз Ру En
×

УЛУҒ КАСБ ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди. Айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиқаётганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасанноларга муносибдир”, дейилади муҳтарам Президентимизнинг байрам табригида. 

Чиндан ҳам, шифокорлик энг олийжаноб касб саналади. Бу соҳа вакиллари борки, танимиз сиҳат, оиламиз, жамиятимизда соғлом муҳит ҳукмрон. Тиббиёт ходимларининг залворли меҳнатини қанча эъзозласак ҳам, шунча оз. Касб байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган тадбир ҳам улар шаънига айтилган илиқ сўзлаб билан бошланди.

Таълим муассасаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Абдуллаев мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, айниқса ички ишлар органи ходимлари саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилётган тизимли чора-тадбирларни эътироф этди.

Тадбирда фидокорона хизматлари билан жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга муносиб ҳисса қўшаётган соҳа вакилларига II даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech